Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонуни ва уни амалга оширишдаги вазифалар
2020 йилнинг 21-22 январь кунлари Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан вилоятнинг Қўқон ва Фарғона худудларидаги касаба уюшма ташкилотлари фаоллари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни, “Касаба уюшмалари тизимида ҳисобот-сайловларни ўтказиш” ҳамда ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишни ташкил этиш соҳасида касаба уюшмаларининг вазифалари ва фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида ўқув-семинар ўтказилди. Ўқув-семинарда “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун ходимларни касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқларини амалга ошириш, касаба уюшмалари органларини тузиш, уларнинг ҳуқуқлари фаолиятларини кафолатларини таъминлаш, бундан ташқари иш берувчилар касаба уюшмалари вакиллари ва ҳукуматимизнинг манфаатларини уйғунлаштириш борасида касаба уюшмаларини фаолиятини тартибга солишдан иборатлиги семинар иштирокчиларига етказилди. Бирлашма Кенгаши раиси Э.Нуралиев, мазкур Қонуннинг қабул қилиниши касаба уюшмалари фаолиятини тартибга солиш бўйича тизимли қонунчилик базасини яратиш, меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, уларга муносиб ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратиш, касаба уюшмаларининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилиш учун қулай шароит ва кафолатлар бериш, касаба уюшмаларининг иш берувчилар давлат органлари билан ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш имконини берганлиги; Қонуннинг қабул қилиниши касаба уюшмалари фаолиятини тартибга солиш бўйича тизимли қонунчилик базасини яратиш, меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, уларга муносиб ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратиш, касаба уюшмаларининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилиш учун қулай шароит ва кафолатлар бериш, касаба уюшмаларининг иш берувчилар давлат органлари билан ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш имконини берганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.Қонунда касаба уюшмаларига берилган имтиёз ва кафолатлар, олдинги Қонунга нисбатан Янги Қонуннинг мукаммал ишлаб чиқилганлиги, Янги киритилган моддалар ҳамда “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқлар” юзасидан бирлашма Кенгашининг мутаҳассислари ўз фикрларини билдирдилар. Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашларининг Уставларига мувофиқ жорий йилда ҳисобот-сайлов йиғилишларини тизимли, шаффоф тарзда ташкил этиш, қуйи касаба уюшма ташкилотларига ёш, билимдон, тажрибага эга муносиб номзодларни сайлаш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди. Бундан ташқари уч томонлама ҳамкорлик ва ижтимоий шерикликни ҳамда иш берувчи ва ходимлар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш борасида ташкилотларда қабул қилинган жамоа шартномаларининг мазмун моҳияти, унда касаба уюшмаларининг вазифалари ҳамда фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида, шунингдек, 2020 йил учун Жамоа шартномаларини тузиш ва амалдаги жамоа шартномаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида бирлашма Кенгашининг мутаҳассислари тушунтириш бердилар. Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни юзасидан семинар иштирокчилар ўртасида савол-жавоблар ўтказилиб, фаол иштирокчиларга ҳамда 2019 йилда касаба уюшмалари тизимида самарали меҳнат қилган касаба уюшма фаоллари бадиий китоблар, бирлашманинг “Фаҳрий ёрлиқ”лари ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: