Бир йўла нафақа ва зарар тўловлари ундириб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилояти халқ қабулхонасига 2019-йил 18-ноябрь куни Боғдод тумани “Қўшчинор” МФЙ, Қўшчинор махалласида яшовчи фуқаро Мирзакаримова Назокат Абдуллажоновнанинг “Турмуш ўртоғи Мирзакаримов Бахтиёрни ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ходиса оқибатида вафот қилганлиги сабабли унинг қрамоғидаги балоғат ёшига етмаган фарзанди учун зара тўловларнини ундиришда амалий ёрдам бериш”ни сўраб қилган мурожаати Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш давомида Боғдод тумани ободонлаштириш бошқармаси томонидан тақдим этилган Мирзакаримов Бахтиёр билан содир бўлган бахтсиз ходисага оид хужжатларга асосан, Боғдод туман Моия бўлимига бир йўла тўланадиган нафақа ва зарар тўловларини молиялаштириш масаласи юзасидан 2019-йил 25.11 ЭН-01/1190-сонли талабнома киритилди. Туман молдия бўлими томонидан ижобий жавоб олинмаганлиги сабабли, Вилоят Молия бошкармасига 2019-йил 10.12 ЭН-09/1254-сонли алоқа хати киритилиб, зарар тўловини амалдаги қонун ва қонун ости хужжатлари талаби асосида амалга оширилиши таъминлаб берилиши сўралди. Вилоят Молия бошкармаси томонидан зарар тулови бўйича амалга оширилган хисоблар асосида тегишли маблағ ажратилиб, Боғдод тумани ободонлаштириш Бошқармаси томонидан 70 024 372 сўм ва “Кафолат суғурта компанияси” АЖ томонидан ўз вақтида тўлаб берилмаган 15 395 382 сўм, жами 85 419 754 (саксон беш миллион тўрт юз ўн тўққиз минг етти юз эллик тўрт) сўм миқдордаги бир йўла бериладиган нафақа ва ойма ой зарар тўловлари марҳумнинг қарамоғида бўлган фарзанди Жўрақўзиев Алишер Бахтиёр ўғлига ундириб берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: