“Меҳнат соҳасидаги муҳим ахамияга молик масалалар” мавзусида Давра суҳбати бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 2017-2019 йиллар учун имзоланган Бош келишувнинг 55-бандига 2018-2020 йилларга мўлжалланган ҳудудий Келишувнинг 21-бандига асосан долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларни муҳокама қилиш учун касаба уюшма фаоллари ва иш берувчиларнинг маҳаллий ҳокимият, идора, бошқарма ва ташкилотлар вакиллари иштирокида “Меҳнат соҳасидаги муҳим ахамияга молик масалалар” мавзусида Давра суҳбати ўтказиш белгиланган. Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг кичик мажлислар залида 2019 йилнинг 20 ноябрь куни “Меҳнат соҳасидаги муҳим ахамияга молик масалалар” мавзусида Давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатига вилоят миқёсида ечимини топиши лозим бўлган меҳнатга оид масалалар касаба уюшмалари томонидан тақдим этилди. Давра суҳбатида “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” дастури бажарилишининг дастлабки натижалари” тўғрисида вилоят хокимлиги вакили, котибият мудири Л.Валиев, “Аҳоли бандлигини таъминлаш ишларини ва меҳнат муносабатларини янада такомиллаштириш масалаларининг дастлабки натижалари” тўғрисида вилоят Бандлик Бош бошқармаси вакили С.Орипов, “Бюджет ташкилотларида иш ҳақи, ижтимоий ҳимоя ҳамда меҳнат мухофазаси ишларини молиялаштириш бўйича қабул қилинган чоралар ва унинг амалиётга татбиқ этилиши” тўғрисида вилоят Молия бошқармаси вакили Ж.Хаитов, “Касаба уюшмалари, иш берувчилар бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи хокимият органлари ўртасида тузилган худудий келишув бажарилишининг дастлабки натижалари” тўғрисида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Э.Нуралиев сўзга чиқдилар. Музокараларда Халқ таълими бошқармаси вакили А.Шокиров, , Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси вакили М.Мирзарахимова, Ички ишлар бошқармаси вакили А.Шерматов, Қишлоқ хўжалиги бошқармаси вакили Т.Обидова, Соғлиқни сақлаш бошқармаси вакили О.Зокиров, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ҳудудий бирлашмаси вакили Б.Солиев, вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси вакили З.Жамолдинов, бирлашма Кенгаши Ижтимоий ҳимоя бщлими мудири М.Акрамова таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси республика Кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Л.Аҳмедовалар фаол қатнашдилар. Давра суҳбатини вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Э.Нуралиев олиб борди. Вилоят миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган масалалар бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва мутасадди ташкилотларга керакли тавсиялар берилди. Давра суҳбати иштирокчилари меҳнат соҳасидаги масалалар бўйича Республикада ўтказиладиган Давра суҳбатига таклифлар билдирдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: