“Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови бўлиб ўтди
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг V Қурултойидан сўнг ўтган давр мобайнида бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларининг корхона, ташкилот ва муассасаларда тутган ўрни ва мавқеини янада ошириш, ижтимоий ахамиятга эга бўлган ташаббусларини куллаб кувватлаш, самарали фаолият кўрсатишлари учун зарур меъёрий – хуқуқий асосларни ва барча шарт-шароитларни яратиш сохасида тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.Шу билан бирга, бугунги кун талабларидан келиб чиққан холда, касаба уюшмалари тармоқ тизимида барча йўналишларда амалга оширилаётган ишлардан келиб чиққан холда, “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловни ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш, унда барча бошланғич ташкилотларнинг фаол иштирокини таъминлаш, уларнинг фаолиятини бахолашда ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий химоясини таъминлаш сохасида олиб бораётган ишларнинг аниқ натижаларига асосий эътиборни қаратиш зарурлигини эътиборга олиб хамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг 2019 йил 6 майдаги ЭН-03/500 сонли хатига асосан истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти шахар ва туман кенгашлари тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар ўртасида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик танлови ўтказилди.Ушбу танловда 40 дан ошиқ корхона ва ташкилотлар иштирок этдилар. Шаҳар туман босқичида ғолиб бўлган иштирокчилар ўртасидан вилоят босқичига ўтиб ғолиб бўлган аъзолар сони 100 нафаргача бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида Фарғона “Чарм Полимер” МЧЖ касаба уюшма қўмитаси ҳамда аъзолар сони 100 нафардан ошиқ бўлган “INDORAMA KOKAND TEXTILE” МЧЖ шаклидаги кўшма корхонаси касаба уюшма қўмитаси биринчи ўринни эгаллаб, Республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: