Ёшлар маънавиятини юксалтириш бўйича бешта ташаббус ижроси амалда
Ёшларни итеъдодини намаён қилиш, танланган касб ва ихтисосликларини чуқур ўрганишга бўлган қизиқишларини кучайтириш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш ва рағбатлантириш, касбий махоратини ва малакасини ошириш мақсадида Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Фарғона вилояти бўйича тармоқ тизимидаги ёшлар ўртасида “Энг фаол ёш ишчи касб эгаси” танловининг “Дастгоҳли рангтасвир рассоми- Рассом” номинацияси барча ташкилот ва муассасаларда 16 ёшлардан 25 ёшгача бўлган ходимлари, касб-хунар таълими муасссасалари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари ўқувчилари ўртасида 1-босқичи 20-30 апрел кунлари ўтказилди. 1-босқичда ғолибликни қўлга киритган 19 нафар ўқувчи ва ходимлар жорий йилнинг 13 май куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг катта залида “Энг фаол ёш ишчи касб эгаси” танловининг тасдиқланган Низоми асосида “Дастгоҳли рангтасвир рассоми-Рассом” номинацияси бўйича 2-босқичи ўтказилди. Танлов 2-босқичда назарий (тест саволлари) ва амалий (одам портретини) чизиш вазифаси бўйича ўтказилди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан танловнинг 2-босқичига тест синовидан 24 баллдан юқори балл олган 10 нафар иштирокчига 2-босқичда иштирок этишига рухсат берилди.Вилоят босқичида Фарғона шаҳар санъат мактаби ўқувчиси Анварова Наврўза 90 балл билан 1-ўринни, Сўх тумани 4-умумий ўрта таълим мактабининг тасвирий санъат ўқитувчиси Додобоев Аъзимжон 88 балл билан 2-ўринни, Қувасой шахар 11-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби тасвирий ва амалий санъат ўқитувчиси Рахмонова Хавасхон 86 балл билан 3-ўринни эгаллади. Ғолиблар бирлашма кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Вилоят босқичида 90 балл билан 1-ўринни эгаллган Фарғона шаҳар санъат мактаби ўқувчиси Анварова Наврўза Республика босқичида иштирок этиш учун тавсия этилди. Ўтказилган танлов вилоят телевидениеси орқали кенг ёритилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: