«Бошланғич ташкилот – касаба уюшмасининг асоси» мавзусида ўқув-семинар ташкилланди
2019 йилнинг 18-19 апрель кунлари Арсиф қишлоғидаги “Ал-Фарғоний” номли дам олиш уйида Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар кенгаши томонидан «Бошланғич ташкилот – касаба уюшмасининг асоси» мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди. Ўқув-семинарда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг масъул ташкилотчиси М.Э.Абдуллаева, Фарғона шахар кенгаши раиси К.Юсупов ва хисобчиси Р.Қорабоев, Риштон туман кенгаши раиси, Ё.Эргашев ҳамда шахар ва туман кенгашлари тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари, хисобчилари, касаба уюшма фаолларидан 40 нафари қатнашди. Тармоқ тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда бугунги кунда амалга оширилаётган бир қатор ижобий ишлар, ютуқ ва камчиликлар тўғрисида ҳамда тармоқ мехнаткашлари мехнатини мухофаза қилиш, уларни соғломлаштириш, ижтимоий химоясини янада кучайтириш, касаба уюшмалари олдида турган бир қатор вазифалар хақида Республика кенгашининг масъул ташкилотчиси М.Э.Абдуллаева гапириб ўқув-семинарини очди. Кун тартибидаги биринчи “Бутун жахон мехнатни мухофаза қилиш кунига бағишланган дастури тўғрисида”ги масала юзасидан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг мехнатни мухофаза қилиш бўлими мутахассиси М.Хатамов сўзга чиқиб, дастур юзасидан амалга ошириладиган ишлар бўйича ўқув-семинар қатнашчиларини таништириб ўтди. Кун тартибидаги иккинчи «Корхоналарда Меҳнат тўғрисидаги қонунлар талабларига риоя этилиши, меҳнат шартномаларининг расмийлаштирилиши, меҳнат таътилларининг берилиши, меҳнат дафтарчаларининг юритилиши, оғзаки ва ёзма мурожаатлар, мехнаткашларни хуқуқий химоялаш масалалари тўғрисида»ги масала юзасидан О.Қозихонованинг маърузаси тингланди. У ўз маърузасида мехнат қонунчилигидаги ўзгаришлар, корхона ва ташкилотларда мехнат кодекси талаблари асосида олиб борилаётган ишларни бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан назорат ишларини олиб борилиши, мехнаткашлардан тушган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиблари хақида семинар қатнашчиларига тушунчалар бериб ўтди. Кун тартибидаги учинчи «Жамоа шартномаларининг корхона ва ташкилотлардаги роли ва ўрни, жамоа шартномаларини тузиш, уларни хуқуқий мақомга келтириш, экспертиза қилиш, рўйхатдан ўтказиш тартиблари, бажарилишини назорат қилиш, хисоботлар тузиш тўғрисида»ги масала юзасидан ижтимоий химоя бўлими мудири М.Акрамованинг маърузаси тингланди. Кун тартибидаги тўртинчи «Касаба уюшма бюджет сметасининг бажарилишида меъёрий хужжатлар талабларига риоя этилиши, аъзолик бадаллари тушуми ва уни мақсадли сарфлаш, хисоботлар тузиш, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини дам олдириш ва соғломлаштириш тўғрисида»ги масала юзасидан Фарғона шаҳар кенгаши ҳисобчиси Р.Қорабоевнинг маърузаси тингланди. У ўз маърузасида бугунги кунда янги хисобот шакллари, аъзолик бадалларини тушумини мунтазамлигига эришиш хақида гапириб ўз сўзини якунлади. Кун тартибидаги бешинчи «Корхона ва ташкилотларда меҳнат муносабларидаги меҳнат муҳофазасига оид қонун ва меъёрий ҳужжатлари ижросини таъминлаш, жамоа шартномаларида мехнатни мухофаза қилиш бўлими ва битим келишуви тадбирларини ишлаб чиқиш ва улар ижросини назорат қилиш, ишлаб чиқаришдаги жарохатланиш ва касб касалликларига чалиниш холатларини олдини олиш бўйича профилактик ишларни ташкиллаш тўғрисида»ги масала юзасидан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг мехнатни мухофаза қилиш бўлими мутахассиси М.Хатамов маърузаси тингланди. Кун тартибидаги олтинчи «Бошланғич касаба уюшма ташкилотларида хужжатларни юритиш, юқори орган ва ўз қарорларининг бажарилиши тўғрисида»ги масала юзасидан К.Юсуповнинг маърузаси тингланди. Куннинг иккинчи ярмида спорт мусобақаси ўтказилди. Спорт мусобоқасида ғолиб бўлганлар кун якунида муносиб тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: