Касаба уюшмаси аралашуви билан аёллар ҳуқуқлари тикланди
Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан Қува туманидаги мактабгача таълими бўлимига қарашли 32-сонли мактабгача таълим муассаси ходимлари томонидан муассасада таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли иш ҳақлари берилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаатлари ўрганилди. Ўрганиш давомида Қува тумани мактабгача таълим бўлимининг 2018-йил 24-сентябрдаги 105-сонли буйруғи қабул қилиниб, унга кўра32-сонли мактабгача таълим муассасасида мукамммал таъмирлаш ишлари бошланганлиги сабабли 2018-йил 24-сентябрдан 2018-йил 30-ноябр кунига қадар фаолияти тўхтатилган. Лекин ўрганиш мобайнида мазкур боғчада ишлаётган 47-нафар ходимларни таъмирлаш ишлари олиб борилаётган вақтида уларнинг иш ҳақи масаласи хал қилинмаганалиги ҳамда таъмирлаш ишлари 2018-йил 10 декабр кунига қадарли хам тугатилмаганлиги аниқланган.Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 159-моддасида ходимнинг айбисиз яроқсиз маҳсулот тайёрланганда ва бекор туриб қолинган вақтда унинг ўртача иш ҳақи сақланиши белгиланган. Шу сабабли ўрганиш мобайнида 32-сонли мактабгача таълим муассаса ходимларини меҳнат таътилига чиққан ҳодимлардан ташқари маълумот олинганда 47-нафар ходимларга таъмирлаш ишлари олиб бориш даври мобайнида жами 41 964 364 (Қирқ бир миллион тўққиз юз олтмиш тўрт минг уч юз олтмиш тўрт) сўм ўртача иш ҳақи хисобланган. Юқоридагиларга кўра Қува туманидаги мактабгача таълим бўлимига қарашли 32-сонли мактабгача таълим муассаса ходимларига 2018-йил октябрь ойидан декабрь ойига қадар ўртача иш ҳақи тўловларини тўлаб бериш юзасидан тақдимнома киритилиб, 2019-йил январ ойида 47-нафар ходимларга жами 41 964 364 (Қирқ бир миллион тўққиз юз олтмиш тўрт минг уч юз олтмиш тўрт) сўм иш ҳақлари тўлаб берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: