Ходимлар манфаати йўлида
Муқаддам Риштон тумани “Давруруғназорат маркази”да ишлаб, касб касаллигига чалинган Олтиариқ тумани, “Полосон” МФЙ, Ибн Сино кўчаси 38-уйда яшовчи фуқаро Исматова Раънохон Эргашевна Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлимига мурожаат қилиб, ўз мурожаатида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Касб касалликлари клиникаси” (ННИ СГПЗ)да тиббий назоратидан ўтиб даъволанганлиги, клиника томонидан 2018-йил 4-июлдаги 1095-сонли касаллик юзасидан берилган (ЭПИКРИЗИС) хулосасига асосан унинг касаллиги “касб касаллиги” деб тан олинганлиги ҳамда Фарғона 90-сонли Риштон туманлараро ТМЭКнинг “Ногиронлик тўғрисида маълумотнома”га асосан III– гуруҳ ногиронлиги ва 50% касбий меҳнат лаёқатини йўқотганлиги даражасини белгиланганлиги, ТМЭК хулосаси ва бошқа хужжатлар билан Риштон тумани “Давруруғназорат маркази” раҳбарларига мурожаат қилганда, улар томонидан марказ тугатилганлиги хақида маълум қилиб, мехнат шартномасини бекор қилинганлиги ва шу сабабли хужжатларни қабул килишни рад этганлиги хақида маълум қилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, амалдаги меҳнат қонунчилиги ва меҳнатни мухофаза қилишга оид меъёрий хужжатлар асосида етказилган зарарни ундиришда амалий ёрдам беришни сўраган. Мазкур мурожаат бирлашма кенгаши мутахассислари томонидан тўлиқ ўрганилиб, Риштон тумани “Давруруғназорат маркази”нинг фаолиятини тугатилиши муносабати билан унинг ҳуқуқий вориси бўлган “Бош прокуратура хузуридаги агросаноат мажмуйи ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Фарғона вилоят бошқармаси”га мурожаат этилди. Р.Исматова томонидан тақдим этилган хужжатларга асосан, 2018-йил 5-октябрь кунидан бошлаб ойма ой зарар тўлови суммаси 368375 (уч юз отмиш саккиз минг уч юз етмиш беш)сўмни ва бирйўла бериладиган нафақа миқдори эса 8 840 865(саккиз миллион саккиз юз қирқ минг саккиз юз отмиш беш) сўмни ташкил қилди. Мутахассислар томонидан Р.Исматовага зарар тўловлари амалга ошириш учун Инспекциянинг бош хисобчисига топширилди. Туловларни ўз вақтида тўлаб борилиши Бирлашма кенгаши меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мутахассислари тамонидан назоратга олинди. Белгиланган тартибда 2019-йил 5-март куни зарар тўловини тўлаб борилиши текширлганда 2019-йил 1-март холатига фақат 3 266 157 сўм зарар тўлов тўлаб берилганлиги аниқланди. Инспекциянинг бош хисобчиси билан зарар тўловидаги мавжуд қарздорликни бартараф этиш юзасидан қилинган сухбатда Инспекцияни 2019-йил смета харажатларига зарар тўлови суммаси киритилганлиги ва зарар тўловидан мавжуд 7 203 931сўм қарз май ойида тўлиқ бартараф этилиши кафолатланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: