Зарар тўлови ундириб берилди
Фарғона вилояти, Тошлоқ тумани “Шодлик” МФЙ Калом кўчаси 3-уй 5-хонадан яшовчи фуқаро Хайдаралиева Садоқат Таваккал қизининг “Бахтсиз ходиса оқибатида вафот қилган турмуш ўртоғи Ойбек Абдурахимовнинг оила аъзолорига тўлаб келинаётган зарар тўлови суммасини Республикада белгиланган энг кам иш хақи миқдори ошганда тегишли тартибда оширилган суммаларда тўлаб берилиши”ни сўраб қилган мурожаати, Бирлашма кенгаши меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими томонидан жамоатчилик назорати тартибида ўрганиб чиқилди.Ўрганиш давомида боқувчисини вафоти туфайли зарар тўловини тўлаб бориш учун масъул бўлган “Узсаноатқурилишбанк” АТБ филиали хамда “Фарғона Мантаж Сервис” МЧЖ лар томонидан зарар тўловларинини ўз вақтида тўлаб борилишининг холати ўрганилганда “Фарғона Мантаж Сервис” МЧЖ томонидан қонун хужжатларида белгиланган тартибда энг кам ойлик иш хақи миқдори оширилганда зарар тўлови миқдори қайта хисоб қилиниб, орадаги фарқ “Узсаноатқурилишбанк” АТБ филиали хисоб рақамига ойма ой, ўтказиб борилаётганлиги аниқланган. Мазкур холат юзасидан “Узсаноатқурилишбанк” АТБ филиали томонидан зарар тўловларини С. Т Хайдаралиеванинг хисоб варақасига тушириб берилиши холати ўрганилганда, “Фарғона Мантаж Сервис” МЧЖ томонидан ўтказилган пуллар (банк талабига кўра) банкнинг транзит хисоб рақамига туширилганлиги сабабли банк ходимлари томонидан этиборсизликка йўл қўйилиб, 2018-йил 3-августдаги 103-сон тўлов топшириғномаси билан ўтказилган 925 805 сўм ва ва 2019-йилнинг январь ва февраль ойлари учун ўтказилган 474 336 сўм, жами 1 400 141 сўм тўлов банкнинг транзит хисоб рақамида қолиб кетганлиги ва натижада бу тўловлар С. Т Хайдаралиеванинг хисоб варақасига ўз вақтида тушириб берилмаганлиги аниқланган. Бирлашма кенгашининг мутахассислари томонидан банк маъмуриятига қўйилган талабга асосан 2018-йилнинг август ойидаги 925805 сўм ва 2019-йилнинг январь ва февраль ойлари учун туширилган 474336 сўм, жами 1 400 141 сўм тўлов С. Т Хайдаралиеванинг хисоб варақасига туширилиб, нақт пулда олиб берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: