Фуқаро мурожаати эътиборда
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан фуқаро Қодирова Махбуба Акбаровнанинг боқувчисининг вафоти туфайли зарар тўловини ундириш хақидаги мурожаатини ўрганиб чиқиш ва зарар тўловларини хисоб қилишда Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашига амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати, Кенгашнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими томонидан жамоатчилик назорати тартибида ўрганиб чиқилди. Мурожаатни ўрганиш давомида олинган хужжатлар (Жиноий ишлар бўйича Фарғона шахар судининг қарори, мархумнинг иш хақи тўғрисидаги хамда оила аъзолари таркиби тўғрисидаги малумотномлар)га асосан ўша давирда боқувчисини вафоти муносабати билан тўлаб берилиш лозим бўлган бир марта бериладиган нафақа ва ойма ой зарар тўлови суммаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2005-йил 60-сон қарори билан тасдиқланган “Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш Қоидалари”да белгиланган тартиб асосида хисоб қилинди.Қилинган хисобга қўра мархумнинг қарамоғидаги зарар тўловини олиш хуқуқига эга бўлган қизи Қодирова Махбуба Акбаровнага (16-ёшга тўлгунга қадар ўтган даврлар учун) тўлаб берилиши лозим 34 727 328 сўм бир йўла бериладиган нафақа хамда 13 500270 сўм ойма ой зарар тўловининг суммаси аниқланди.Завод мамурияти хамда завод касаба уюшма қўмитасига тақдим этилган зарар тўловининг хисоби билан Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи томонидан мархум И.Х Хасанованинг қизи Қодирова Махбуба Акбаровнага жами 48 227598 (қирқ саккиз миллион етти юз йигирма етти минг уч юз йигирма саккиз) сўм миқдордаги зарар тўлови тўлаб берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: