Жамоа шартномаси ижросига бағишланган конференция
Жорий йилнинг 26 март куни жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши муҳокамасига бағишланган “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ меҳнат жамоасининг конференцияси бўлиб ўтди.Конференцияда корхона директори Р.С.Абдукаримов ва бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Р.Т.Сайдалиевнинг жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши бўйича ҳисоботлари тингланди.Корхонада жамоа шартномаси орқали 7000 нафардан зиёд меҳнаткашлар ва 2700 нафар фахрийларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш кўзда тутилган. Корхона жамоа шартномасида кенг кўламли ижтимоий имтиёзлар ва кафолатлар турлари белгилаш орқали ходимларни моддий қўллаб-қувватлашга қўшимча маблағлар ажратилмоқда. Жамоа шартномаси имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда, бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ижтимоий шерикчилик асосида корхона иш берувчиси билан ҳамкорликда ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг меҳнат қилишлари ва дам олишлари учун етарли шарт-шароитларни яратиб бериш, ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлашни кучайтириш вазифасини ўзига мақсад қилиб олган. Делегатлар корхона жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши бўйича меҳнат консультациялари комиссиясининг текшириш далолатномасини, корхонанинг 2019 йил учун тузилган “Меҳнат муҳофазаси бўйича битим”ни тасдиқладилар ҳамда амалдаги жамоа шартномасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритишни маъқулладилар.Конференцияда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши масъул ходимлари иштирок этдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: