«Кизлар Давраси» кўрик танлови ўтказилди
«QUVA TEKSTIL» масъулияти чекланган жамиятида 2019 йил «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» муносабати билан хамда давлат дастурини бажариш максадида 6-март куни «Халкаро Хотин кизлар» кунига багишланган цехлараро «Кизлар Давраси» кўрик танлови ўтказилди. Байрам тадбирида Истеъмол товарлари ишлаб чикариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Абдуллаева Мукаддас Эркиновна, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг меҳнаткашларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Акрамова Манзура Боборахимовна, А.Акбарали ва «Кува текстил» масъулияти чекланган жамиятларининг олий тоифали юристи – Хайдаров Отабек Фозиловичлар қатнашиб барчани байрам билан муборакбод этишди. Бунда «Кува текстил» масъулияти чекланган жамиятини бош директори М.Раимжонов корхонада мехнат килаётган барча хотин-кизларни байрам билан самимий муборакбод этиб, кириш сўзи билан тадбирни очиб берди. У ўз сўзида кўрик-танловда иштирок этаётган кизларга омад тилади. Кўрик танловда гребенной цехидан пиликловчи Олимова Одинахон Тулкинжон кизи, лаборатория бўлимидан Рузиева Дилноза Азаматжон Кизи, кардный цехидан йигирувчи Хошимова Гулшодахон Шокиржон кизи, Тукув цехи тукувчиси Эргашова Сураёхон Муроджон қизи, йигирув цехидан Муродова Саодатхон Илхомжон қизи, кардный цехидан йигирувчи Хошимова Гулшодахон Шокиржон қизлари иштирок этиб, ўз иқтидорлари ва қобилиятларини намойиш этдилар. Қизлар 5 та шарт бўйича беллашдилар, 1-чи шартда қизлар ўзларини, касбларини таништирдилар, 2-чи шартда кизларга конвертда саволлар берилди, 3-чи шартда қизлар саҳна куриниши оркали иш жойларидаги муаммолларни хажвий кўринишда намойиш этишди. 4-чи шартда кизлар бахорий салат тайёрлашди, 5-чи шартда кизлар эркин мавзу бўйича шеър, қўшиқ, рақс ва маҳоратларини намойиш этдилар. Кизларни жамиятнинг мутахассисларидан тузилган ҳакамлар хайъати одилона бахолаб бордилар. Қизгин баҳслардан сўнг 1- ўринни энг зукко ва ўз касбини устаси бўлган Олимова Одинахон Тўлқинжон қизи, 2-ўринни тўкув цехи тўқувчиси Эргашова Сурайёхон Муроджон кизи, 3-уринни кардный цехи йигирувчиси Хошимова Гулшодахон Шокиржон қизи эгалладилар, Рўзиева Дилноза Азаматжон Кизи энг зукко ва Муродова Саодатхон Илхомжон кизи эса энг латофатли қизлар Номинациялар буйича кимматбаҳо совғаларни кўлга киритдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: