Жамоа шартномаси бўйича ўқув-семинар ташкил этилди
2019 йилнинг 19 февраль куни таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмалари Фарғона шаҳар Кенгаши ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари билан хамкорликда бошланғич ташкилотлар қўмита раислари иштирокида ўқув-семинар ўтказилди. Семинарда жамоа шартномаси орқали ходимларга яратилаётган шароитлар, белгиланган имтиёзлар, сиҳатгоҳлар, ходимларнинг фарзандларига йўлланмалар олиш, меъёрий хужжатларни юритиш тартиби, жамоа шартномасининг 2018 йил якунлари мухокамаларига тайёргарлик кўриш, 2019 йилда жамоа шартномаларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар тўғрисида тушунтиришлар берилди. Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. Шунингдек, бирлашма Кенгашининг меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ижтимоий суғурта бўлими мутаҳассислари томонидан йиғилишда иштирок этган бошланғич касаба уюшма қўмитаси раисларига амалий ёрдам кўрсатилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: