Жамоа шартномаси ижроси муҳокама қилинди
2019 йил 30 январ куни Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси Фарғона вилоят Кенгаши жамоа шартномасининг
2018 йилдаги ижросига бағишланган умумий йиғилиши ўтказилди.Йиғлишда Кенгаш раиси Ш.Эгамов ҳамда бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Б.Азимовларнинг ҳисоботлари эшитилди.Шулар қаторида йиғлиш иштирокчиларига жамоа шартномаси ижросини текшириб борувчи комиссия раиси У.Фозилов томонидан жамоа шартномасини бажарилиши юзасидан тайёрланган далолатномаси ўқиб эшиттирилди.Йиғилишда сўз олган касаба уюшмаси аъзолари жамоа шартномасининг 2018 йилдаги ижроси бўйича амалга оширилган ишлар қониқарли даражада эканлиги тўғрисида ўзларининг ижобий фикрларини билдирдилар.Шундан сўнг йиғлиш иштирокчилари томонидан жамоа шартномасини бажарилиши бўйича хамкорликда олиб борилган фаолият ижобий деб бахоланди. Йиғилишда Ўзбекистон давлат муассалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар кенгаши раиси А.Суйоркулов иштирок этди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: