Касаба уюшмаларининг янги йил туҳфаси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3268 сонли қарори ижросини амалга ошириш мақсадида, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ажратилган маблағлар ҳисобига бошқа вилоятлар қатори Фарғона вилоятининг ҳам ҳар бир шаҳар, туманларида 5 тадан жами 95 та оилаларга уй-жой ажратиш, 25 тадан жами 475 та оилаларнинг уй-жойларини таъмирлаб бериш ҳамда 70 тадан жами 1330 та маиший техника олиб бериш ва 6 тадан жами 114 та тиббий ёрдамга мухтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида манзилли дастурлар ишлаб чиқилди.
2018 йилнинг 27 декабрь куни дастурнинг уй-жой билан таъминлаш банди ижроси юзасидан Фарғона шаҳар дастурига киритилган 4 нафар фуқаролар Фарғона шаҳар, Симтепа МФЙ, М.Улуғбек кўчаси, 11-уйда яшовчи Эргашев Бахриддин Турдибаевич, Фарғона шаҳар, “Қиргули” МФЙ, “Азот” ишлаб чиқариш корхонасига қарашли 181-дала ховлисида яшовчи Юнусов Хусанжон Акбарович, Фарғона шаҳар, “Янгисой” МФЙ, Янги Турон кўчаси, 139-уйда яшовчи Ходжиматов Дилмурод Нейматович, Фарғона шаҳар, “Оқариқобод” МФЙ, Оқариқобод кўчаси, 10-уйда яшовчи Мирзакаримова Нафиса Жумаевналарга “Глобал Водий Бизнес” МЧЖ томонидан Фарғона шаҳар, “Хувайдо” МФЙ, Нафосат кўчасида қуриб битказилган 69- ва 71- уйлардан яшаш хонадонлари Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан беғараз олиб берилди. Хонадон эгаларига янги уйларнинг калитлари ҳамда касаба уюшмаларининг “СЕРТИФИКАТЛАРИ” топширилди. Шунингдек, хар бир оилага гилам, уларнинг фарзандлари учун “Янги йил” совғалари янги йил туҳфаси сифатида тақдим этилди. Янги йил арафасида барча шаҳар ва туманларимизда худди шундай тадбирлар давом эттирилмоқда. Касаба уюшмалари бундан буён хам “Инсонга наф келтириш –олий бахт” шиори остида ишларни давом эттиради.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: