Педагог ходимларнинг қўшимча ишларга жалб қилинишини олдини олишда касаба уюшмаларининг вазифалари.
2018 йилнинг 28 сентябрь куни таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман, шахар кенгашлари раислари иштирокидаги семинар –йиғилиш ўтказилди.Йиғилишда битта масала вилоят мактабгача таълим бошқармаси, вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Фарғона вилояти касб-хунар таълими худудий бошқармаси ҳамкорликдаги тасдиқланган Фарғона вилояти халқ таълими муассасаларида “ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги «Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 349-сонли ҳамда 2018 йил 31 майдаги «2018-2020 йилларда Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ижросини таъминлаш тўғрисида»ги 407-сонли қарорларини амалга ошириш юзасидан ҳамкорликдаги комплекс чора-тадбирлар режасининг бажарилиши бўйича ўтказилди. Йиғилишни Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Л.Ахмедова олиб борди. Шунингдек, йиғилишда Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ҳамда Фарғона вилоятига 2018 – йил пахта-йиғим терим мавсумида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясидан бириктирилган вакил Гапуров Юнус Юсуповичлар иштирок этди. Семинарда Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси томонидан бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида Мажбурий мехнатга бархам беришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” ги 349-сонли қарори ижросини таъминлаш, шунингдек Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини самарали амалга оширишни давом эттириш, меҳнат ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасидаги миллий қонунларни такомиллаштириш, жойларда фуқароларни, жумладан таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари, бошқа бюджет ташкилотлари ходимларини, таълим муассасалари ўқувчиларини ва талабаларни мажбурий меҳнатга, ободонлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига, металл чиқинди ва макулатура йиғиш каби ишларга жалб қилиш ҳолатларига йўл қўймаслик доимий назоратда эканлигига тўхталиб ўтди. Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясидан бириктирилган вакил Гапуров Юнус Юсупович жойларда Ўзбекистон Республикасида ратификация қилинган “Зўраки ва мажбурий меҳнат тўғрисида”ги 29-сонли, “Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисида”ги 105-сонли, “Болалар меҳнатининг оғир шаклларини таъқиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисида”ги 182-сонли, “Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисида”ги 138-сонли Конвенциялар ҳақида, шунингдек, доимий ишловчилар билан меҳнат шартномалари, мавсумий ишловчилар билан фуқаролик шартномалари тузилиши мониторинг қилиниб, фермер хўжаликларида жамоа шартномалари, ички меҳнат тартиб-қоидалари, меҳнат шартномалари, лавозим вазифалар йўриқномалари, таътил жадваллари тузилиши ҳақида тушунчалар берди. Семинар якунида Фарғона вилояти масъул ташкилотчиси томонидан Тизимда мажбурий мехнатни олдини олишга каратилган ички аудит амалга оширилаётганлиги, шунингдек мажбурий мехнат буйича ратификация килинган 29-сон ва 105-сон Конвенцияларнинг коидалари талаблари бажарилиши юзасидан мониторинг ўрнатилганлиги, педагоглар ва барча ходимларнинг кафолатланган меҳнат хукуқларини таъминлаш, иш вақти меъёрига риоя қилиш, тунги навбатчиликдан озод қилинишига қатьий амал килиш, мажбурий обуналар ва турли мақсадларда пул йиғимларини олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини давом эттириш, масъулиятни ошириш ҳамда Халкаро ва миллий меҳнат стандартларининг бажарилиши ва тарғиботига қаратилган тадбирлар, учрашув ва сухбатларни ОАВда мунтазам ёритиб борилишини яна бир бора таъкидлаб ўтди. Семинар музокараларга бой бўлди ва иштирокчилар томонидан мажбурий меҳнатга оид саволларга юқоридаги Конвенциялар асосида жавоб берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: