Бошланғич ташкилотлар учун ўқув-семинар ташкил этиш давом эттирилмоқда
2018 йил 03 октябрь Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Данғара тумани кенгаши томонидан тассаруфдаги барча бошланғич касаба уюшмаси кумитаси раислари иштирокида «Касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини Устав талаблари ва меъёрий хужжатлар асосида ташкил этиш» мавзуси бўйича ўкув семинар бўлиб ўтди. Ўкув семинарда барча бошланғич касаба уюшмаси қумитаси раисилари иштирок этишди. Ўкув семинарни таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Данғара туман кенгаши раиси М. Курбонов олиб борди. Ўкув семинарда М. Курбонов 2018 йил 10-14 сентябр кунлари Ўзбекистон, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг худудлар бўйича маъсулташкилотчилари хамда туман шахар кенгашлари раислари малакасини ошириш буйича ўкувда иштирок этиб келганлиги ўкув жараёнида Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси раиси Р. М. Бедилов ва юқори ташкилот рахбарлари томонидан берилган топширикларни гапириб ўтди. Ўкув семинарда М. Курбонов бошланғич ташкилотларда хужжат ишларини юритилиши, жамоа шартномаларини тузилиши ва кушимчалар киритилиши, мехнат мухофазаси буйича қилиниши лозим бўлган ишлар ва ходимларни мажбурий мехнатга жалб килмаслик хакида слайд орқали бирма-бир тушунчалар берилди.Иштирокчилар томонидан берилган саволарга жавоблар берилди ва вазифалар белгилаб олинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: