Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман,шахар кенгашлари раислари иштирокидаги семинар –йиғилиш бўлиб ўтди
Таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти шахар,туман кенгашлари раислари учун жорий йилнинг 03 октябрь куни йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда жорий йилнинг 10-14- сентябр кунлари Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг режасига асосан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ўқув марказида Таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Данғара,Фарғона туман кенгаш раисилари иштирок этди.Йиғилишда Данғара ва Фарғона туман кенгаш раислари томонидан ўқувда Республика кенгаши раиси Р. М. Бедилов томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устивор йуналиши бўйича Харакатларлар статегиясини “Фаол тадбиркорлик инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш ” йилида амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган касаба уюшмаларининг вазифалари ва тармоқ касаба уюшмасининг 2018 йилги белгиланган устивор йўналишлари ижросининг бориши ҳамда туман, шахар кенгашлари раислари олдида турган хозирги кун талаблари доирасидаги вазифаларга алохида тухталиб ўтилганлиги, Касаба уюшмасининг Устав талаблари асосида ишларни олиб боришлари , Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Ахолининг кам таъминланган катламларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора- тадбирлари тўғрисида” ги ПК-3268-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида Мажбурий мехнатга бархам беришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” ги 349-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича ишларни янада назорат қилиш вазифалари топширилганлигини етказилди. Шунингдек Республика кенгашининг бош юристконсульти томонидан Халқаро мехнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш хукукини химоя килиш тўғрисидаги 87-конвенциясини мазмун мохияти ваЎзбекистон Республикасси юридик ва жисмоний шахслар мурожатлари туғрисидаги Қонун ва “Касаба уюшмаларида мурожатларни куриб чикиш тартиби” амал қилиш, болалар мехнатидан ва ходимларни мажбурий мехнатга жалб этмаслик, мехнат шартномаларини тузиш ва ўзгартириш ва ходимларни ёзма ва оғзаки мурожаатларини фай тарзда Республикаси кенгашининг бош бухгалтери. А.Асадов касаба уюшмалари Федерациялари тизимида касаба уюшмаларига аъхзолик бадалларини тақсимлаш, касаба уюшмаси бюжети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Ннизом талаблари қатъий амал қилиш, Республикаси кенгашининг ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси бошланғич ташкилотларга амалий ёрдамлар курсатиш ва Низом асосида хужжатларни расмийлаштирилишини тартибли юритиш,Республикаси кенгашининг ижтимоий химоя масалалари бўйича бош мутахассиси томонидан Халқаро ва миллий мехнат стандартлари жамоа шартномаларини тузиш ва ўзгартириш киритиш ва расмийлаштириш тартиби хақида тушунчалар берилганлиги, Республика кенгашининг Ёшлар масалалари бўйича маслахатчиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ёшлар Келажагимиз” Давлат дастури тўғрисидаги ПФ-5466 сонли фармоннинг мазмун мохияти бўйича вазифалар барча шахар,туман кенгаш раисларига етказилди. Йиғилишда -шунингдек, меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик, касаба уюшмасига аъзолик бадалларини тақсимлаш, касаба уюшма бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом, касаба уюшмасида иш юритишни ташкил этиш ва амалий машғулотлар бўйича ўртоқлашишди. Ўқувда туман,шахар кенгашлари ва бошланғич ташкилотларда Устав талаблари асосида иш олиб бориш, молиявий интизомга риоя этиш,илғор иш тажрибаларни оммалаштиришга эътиборни қаратиш белгилаб олинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: