“Ниҳол” оромгоҳида “Ёшлар-келажагимиз” шиори остида маданий маърифий ва спорт тадбири бўлиб ўтди
2018 йилнинг 12 июль куни Фарғона вилояти, Қувасой шаҳар, Дўстлик шаҳарчасида жойлашган вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши тасарруфидаги “Ниҳол” стационар болалар оромгоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5466-сонли Фармонига асосан тасдиқланган “Ёшлар-келажагимиз” Давлат дастури доирасида тадбир ўтказилди. Тадбирни вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими етакчи мутахассиси В.Азизов ўзининг кириш сўзи билан очди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5466-сонли Фармони мазмун мохияти ва “Ёшлар-келажагимиз” Давлат дастури ижроси юзасидан ёшлар олдига қўйилган вазифалар, “Ёшлар-келажагимиз” жамғармасининг ташкил этилаётганлиги, шаҳар ва туманларда “Ёш тадбиркорлар” коворкинг- марказларини очилаётганлиги ва “Ёшлар меҳнат гузарлари” комплексларини қуриш ишлари бошланганлиги, шунингдек, Давлат дастурига асосан ёшларга ажратилаётган имтиёзли кредитлар тўғрисида гапириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг бугунги кунда ёшларга бўлган катта эътиборлари тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди. Тадбир давомида, “Ёшлар-келажагимиз” шиори остида расм чизиш танлови, спорт мусобақалари, рақс, қўшиқ ва эркин мавзуларда номинациялар бўйича танловлар ўтказилди. Спорт мусобақасида 1-ўринни “Ниҳол” оромгоҳининг “Ниҳол” жамоаси, 2-ўринни меҳмон бўлиб таклиф этилган “Меҳнат-роҳат” оромгоҳи “Меҳрибон” жамоаси ва 3-ўринни “Ниҳол” оромгоҳининг “Парвоз” жамоаси эгаллади. “Ёшлар-келажагимиз” шиори остида расм чизиш танловида 1-ўрин “Меҳнат-роҳат” оромгоҳи тарбияланувчиси Ермаков Тарасга, 2-ўрин “Ниҳол” оромгоҳи тарбияланувчиси Султоналиев Арабжонга ва 3-ўрин Умарова Рухшонага берилди. Рақс, қўшиқ ва эркин мавзуларда иқтидорли болажонларнинг номинациялар бўйича чиқишлари намойиш этилди. Тадбир якунида ғолиблар ва ушбу тадбирни ташкил этишда фаол иштирок этган оромгоҳ тарбиячи ҳамда етакчилари бирлашма Кенгашининг диплом ва эсталик совғалари билан муносиб тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: