“Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танлови ғолиблари ҳамда ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида дам олувчи болалар билан учрашув
Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танлови ғолиблари ҳамда ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида дам олувчи болалар билан учрашувлар ташкил этилмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинган 2018-йил жамият ҳаётининг барча жабҳаларидаги кенг кўламли ислоҳотлар ва янгиланишларга бой бўлмоқда. Ушбу ислоҳотларнинг самараси бугун жамиятимиз ҳаёти ва халқимиз турмушидаги ижобий ўзгаришларда намоён бўлмоқда. Маълумки, ёш авлод тарбияси ҳамма замонларда ҳам муҳим ва долзарб аҳамиятга эга бўлиб келган. Аммо биз яшаётган XXI асрда бу масала ҳақиқатан ҳам ҳаёт-мамот масаласига айланиб бормоқда.“Тарбия қанча мукаммал бўлса, халқ шунча бахтли яшайди” дейди донишмандлар. Тарбия мукаммал бўлиши учун эса бу масалада бўшлиқ пайдо бўлишига мутлақо йўл қўйиб бўлмайди. Президентимизнинг Ўзбекистон ёшларига қарата “Албатта, фақат замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, мустақил фикрлайдиган, доимо эл-юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси билан яшайдиган сиз, азиз ёшларимиз майдонга дадил чиқиб, бугунги кунда ҳаётнинг ўзи олдимизга қўяётган вазифаларни ҳал этишга қодирсиз”, дея билдирган юксак ишонч ва эътирофлари, шубҳасиз, навқирон юракларнинг ҳаётий қувват манбаига айланажак, яратиб берилаётган амалий қулайлик ва шароитлар ёшларнинг оламшумул саъй-ҳаракатларига туртки, баланд парвозларига қанот бўлади. Касаба уюшмаларининг ёш фаоллари жондан азиз Ватанимиз Ўзбекистоннинг нурафшон келажаги, порлоқ истиқболи йўлида барча куч ва ғайратларини сафарбар этишга тайёр эканликлари маълум бўлди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: