7 октябрь – Бутунжаҳон муносиб меҳнат куни
2006-йил Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси томонидан эълон қилинган 7-октябрь “Бутунжаҳон муносиб меҳнат куни”да 130 дан ортиқ мамлакатларда касаба уюшмалари томонидан турли тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Жумладан, Фарғона вилоят ҳокимлиги, Бандлик бош бошқармаси, Вилоят Ички ишлар бошқармаси, Адлия бошқармаси, Вилоят Солиқ бошқармаси, Халқ таълими бошқармаси, Касб-ҳунар таълими худудий бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Инсон хуқуқлари бўйича Омбудсманнинг вилоят бўйича вакили, Савдо-саноат палатаси худудий бошқармаси, Вилоят фермерлар кенгаши, “Ёшлар иттифоқи” вилоят Кенгаши, Фарғона вилояти фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Кенгаши, Вилоят молия бошқармаси, Вилоят статистика бошқармаси, Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Федерацияси вилоят худудий бирлашмаси, Вилоят Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошқармаси, ОАВ ҳамда касаба уюшма фаоллари иштирокида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашида ҳам жорий йилнинг 7 октябрь куни Давра суҳбати ташкилланди. Давра суҳбатининг асосий мақсади “Бутунжаҳон муносиб меҳнат куни”муносабати билан ҳамкор ташкилотлар иштирокида амалга оширилган ишларни мухокама қилиш ва келгусидаги вазифаларни белгилаб олишдан иборат бўлди. Давра суҳбатини вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Нуралиев Эркин Назруллаевич кириш сўзи билан очди ва сўзни вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар Қўмитаси раиси Д.Касимовага берди. Д.Касимова ўз сўзида вилоят аҳолисининг бандлигини таъминлаш, ходимларга муносиб иш ҳақи тўлаш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди. Давра суҳбатида сўзга чиққанлар бугунги кунда аҳолига яратилаётган муносиб меҳнат шароитлари хақида гапириб ўтдилар. Шунингдек, Давра суҳбатида вилоят Бандлик бош бошқармаси вакили А.Турсунқулов ““Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили Давлат дастури” доирасида меҳнат соҳасига оид норматив-ҳуқуқий хужжатларга киритилган асосий ўзгаришлар тўғрисида”, Бирлашма Кенгаши Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири М.Акрамова “Бандлик, иш ҳақи, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, меҳнат мухофазаси ва хавфсизлиги соҳаларида касаба уюшмаларининг вазифалари” тўғрисида, вилоят Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси Ахборот-маслаҳат ёрдами кўрсатиш сектори етакчи мутахассиси М.Мирзарахимова “Муносиб меҳнат концепциясини тадбиқ этиш борасида Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги маърузалари билан қатнашдилар. Шунингдек, йирик корхона ва ташкилотлар бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари корхонада меҳнаткашларга яратилган шарт-шароитлар бўйича олиб борилаётган ишлар хақида иштирокчиларга маълум қилдилар. Давра сухбати якунида иштирокчилар бугунги кунда вилоятимиз аҳолиси, меҳнаткашлари ва ёшлари учун яратилаётган имтиёз ва шароитлар, уларнинг меҳнатларига муносиб иш ҳақлари белгиланиши, имзоланаётган жамоа шартномалари орқали ходимларга берилаётган ижтимоий кўмаклар, уларнинг меҳнат хавфсизлигининг таъминланганликлари бўйича олиб борилаётган ишлари ҳақида фикр алмашдилар ва ўз таклифларини билдирдилар. Давра суҳбатида жами 43 нафар фаоллар иштирок этдилар. Давра суҳбати қизғин баҳс-мунозаралар асосида ўтказилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: