7-апрель “Бутунжахон саломатлик куни”
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 2 апрель кунги 10-5/821-сонли “Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, ахоли соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, жисмоний фаолликни ошириш юзасидан 2019 йил апрель ойида ўтказиладиган оммавий тадбирлар режаси” га асосан “Бутунжахон саломатлик куни” га бағишланган фаол юриш ва гимнастрада бўйича 2019 йилнинг 6 апрель куни Фарғона шаҳар “Истиқлол” ўйингоҳида касаба уюшма аъзолари иштирокида вилоятнинг барча тиббиёт муассасалари ўртасида катта спорт байрами бўлиб ўтди. Ушбу спорт тадбирида 2000 нафардан зиёд тиббиёт ходимлари иштирок этдилар. Тадбир кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: