“Соғлом оила” шиори остида спорт мусобақаси якунланди
Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишини ошириш, айниқса оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш орқали ўз саломатлигига масъулият ҳиссини шакллантириш мақсадида 2018-йилнинг 17-март куни Фарғона Олимпия захиралари спорт коллежида “Соғлом оила” шиори остида Республика оилавий спорт мусобақаларининг вилоят босқичи ўтказилди. Очилиш маросимида “Нефтчи” маданият саройи томонидан маданий дастур ташкил этилиб, иштирокчиларга кўтаринкилик бахш этди.Ушбу спорт мусобақасида туман, шаҳар босқичлари ғолиб жамоалари ва корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган мехнаткашлар, уларнинг оила аъзоларидан иборат 38 та оилавий жамоалар иштирок этдилар.
Мусобақалар белгиланган низом асосида 8 та шартлардан иборат бўлди. Айниқса, оилаларнинг арқон тортиш шартидаги бирдамлиги, ғалабага бўлган интилишлари яққол намоён бўлди.Мусобақа натижаларига кўра ўғил бола фарзанди бўлган оилавий жамолар ўртасида 1-ўринни Ўзбекистон тумани 50-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Азизбек Толибжоновлар, 2-ўринни Бешариқ тумани 30-сонли умумий ўрта таълими мактаби ўқитувчиси Абдували Абдусаломовлар, 3-ўринни Фарғона шаҳар 30-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Хайрулло Ғофуровлар оилавий жамоаси эгаллади.
Қиз фарзанди бўлган оилавий жамоалар ўртасида 1-ўринни Бағдод тумани 48-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори Ўткир Маматқуловлар, 2-ўринни Тошлоқ тумани 41-сонли умумий ўрта таълим мактаби техник ходими Музаффар Қурбоновлар, 3-ўринни Фарғона шаҳар 12-сонли умумий ўрта таълими мактаби ўқитувчиси Нодиржон Усмоновлар оилалари эгалладилар. Шунингдек, мусобақада иштирок этган 2 та оилавий жамоа “Энг чаққон”, 2 та жамоа “Ғалабага бўлган интилиши юксак оила”, 16 та жамоа “Фаол иштирок этган оила” номинациялари бўйича тақдирландилар.Мусобақа ғолиблари ва совриндорларига, номинация эгаларига касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг диплом ва қимматбаҳо совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: