31 нафар болажонларнинг суннат тўйлари ўтказилди
Халқимиздаги саховатпешалик, ижтимоий ҳимояга мухтож, якка-ёлғиз, боқувчисини йўқотган кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш сингари инсоний фазилатлар турли байрам ва қутлуғ саналар арафасида яққол намоён бўлиши шубҳасиз.
Истиқлолимизнинг 31 йиллиги арафасида «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» шиори остида турли саховат тадбирларининг ўтказилаётгани дилларга сурур бағишламоқда.
Учкўприк тумани ҳокимлиги ҳамда Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Учкўприк туман бўлинмаси кенгаши ҳамкорлигида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган 31 нафар болажонларининг суннат тўйлари ўтказилди.
Маросимда тўй болалар ақлли ва зукко, юрт корига ярайдиган, эл хизматига камарбаста бўла оладиган азамат ўғлонлар бўлиши тиланди.
Кичкинтойларга Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Учкўприк туман бўлинмаси кенгаши томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: