📊Меҳнат шартномасининг мазмуни тарафлар келишуви бўйича, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланади.
✳️Меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви билан қуйидагилар белгиланади:
✅иш жойи (корхона ёки унинг бўлинмаси);
✅ходимнинг меҳнат вазифаси — мутахассислиги, малакаси, у ишлайдиган лавозим;
✅ишнинг бошланиш куни;
✅меҳнат шартномаси муайян муддатга тузилганда унинг амал қилиш муддати;
✅меҳнат ҳақи миқдори ва меҳнатнинг бошқа шартлари.
✳️Меҳнат шартномасини тузиш пайтида ходимларнинг қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари даражаси пасайтирилиши мумкин эмас.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: