24 НАФАР МАКТАБ ХОДИМЛАРИНИНГ ОЙЛИК ИШ ҲАҚЛАРИ УНДИРИБ БЕРИЛДИ
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят кенгашига Қува туман Халқ таълими бўлимига қарашли 28-умумий ўрта таълим мактабининг бир гуруҳ ўқитувчи-ходимлари томонидан мурожаат келиб тушди.
Мазкур мурожаатда 2022 йил 13 декабрига қадар мактабнинг 24 нафар ўқитувчи-ходимларига ноябрь ойи учун 67 716 000 сўм ойлик иш ҳақи тўланмасдан келинаётганлиги маълум қилиниб, меҳнатга оид бузилган ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўралади.
Мурожаат Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши томонидан ўрганилганда, бугунги кунда Қува туман Халқ таълими бўлимига қарашли 28-умумий ўрта таълим мактабида 100 нафар ўқитувчи ва ходимлар фаолият юритиб келаётгани, уларнинг ойлик иш ҳақлари халқ таълими бўлимининг марказлаштирилган ҳисобхонасида ҳисоб-китоб қилиниб, “Агробанк” АТБ Қува туман филиали томонидан банк пластик карталарига ўтказилиши орқали тўлаб берилиши маълум бўлди.
Кечиктирилган ойлик иш ҳақларини тўлаб бериш ва келгусида бундай ҳолатларнинг такрорланмаслиги бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши томонидан Қува тумани халқ таълими бўлими мудири ҳамда “Агробанк” АТБ Қува туман филиали масъулларининг масъулиятсизлиги туфайли «Агробанк» акциядорлик тижорат банкининг Фарғона вилояти бошқарувчиси номига тақдимнома киритилди.
Тақдимнома қаноатлантирилиб, ходимларнинг бузилган ҳуқуқлари қонуний тикланиб, ойлик иш ҳақлари ундириб берилди.
Феруза Абдуллажонова,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши меҳнат-ҳуқуқ инспектори.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: