2018-йил 28-апрель “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”
Ҳалқаро Меҳнат Ташкилотининг ташаббуси билан 2003 йилдан бошлаб 28 апрель “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” деб эълон қилиниб, ушбу кунда дунёнинг 100 дан ортиқ давлатларида дунё ҳамжамиятини иш жойларида содир бўлаётган бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларига чалинишнинг олдини олиш ҳамда меҳнат муҳофазаси масалаларига эътиборни янада кучайтиришга қаратилган тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида 2017-2019 йиллар учун имзоланган Бош келишув асосида ижтимоий шериклар билан ўзаро хамкорликнинг шакл ва услубларини такомиллаштириш, ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, бу борадаги ишларни кучайтиришда иш берувчилар ва касаба уюшмалари ўртасидаги хамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг катта мажлислар залида 2018-йил 28-апрель “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” га бағишланган “Меҳнат мухофазаси: Ёш ходимларни қўллаб-қуватлаймиз мавзусида семинар бўлиб ўтди. Семинар ишида вилоятдаги хамкор ташкилотларнинг вакиллари, касаба уюшмалари фаоллари, йирик ишлаб чиқариш саноат корхоналарнинг рахбар ходимлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш хизматларининг мутахассислари иштирок этди. Семинарда “Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни (янги таҳрири) амалга тадбиқ этилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”, “Меҳнат шароитлари унинг умумий касб касалликлари, меҳнат жарохатини келиб чиқишидаги ахамияти ва нохуш холатларни олдини олиш йўллари”, “Ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш тармоқларида ишларни бехатар олиб бориш услублари”, “меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ёш ходимлар, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил фаолияти хақида” “Ишлаб чиқариш билан боғлиқ содир бўлган бахтсиз ходисалар, жарохатланишлар, касиб касалликлари тахлили” каби турли муаммоли мавзуларда муттасадиларнинг чиқишлари ва муҳокамалар уюштирилди. Тадбир якунида Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танловининг 1-чи вилоят босқичининг тармоқлар кесимида «Энг яхши натижаларга эришган корхона”, “Энг яхши касаба уюшма ташкилоти”, Энг яхши меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил” ҳамда “Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” номинациялари бўйича ғолиблар Фарғона вилояти Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг диплом ва қиммат бахо совғалар билан тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: