180 нафар нуроний онахонларга байрам табрикномаси ҳамда эсдалик совғалари етказилди
“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” эзгу ғоясини ўзида тўлақонли акс эттираётган бу йилги Мустақиллик байрами миллионлаб қалбларга сурур олиб кирмоқда. Эътиборлиси, байрам кунларида турли соҳаларда самарали фаолият юритган, ҳозирда кексалик гаштини сураётган нуронийларни йўқлаш, уларнинг ҳолидан хабар олиш Бағдод туманида ҳам кенг тус олаётир.
Туман Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан 180 та хонадонга туман ҳокимининг байрам табрикномаси ҳамда эсдалик совғалари етказиб берилди.
– Йўқловимиздан онахонларнинг кўнгли тоғдек кўтарилди. Юртимиздаги ўзгаришлар, инсон қадрини улуғлашга қаратилган ислоҳотлар учун муҳтарам Президентимизга кўпдан-кўп раҳматлар айтилди, – дейди туман ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Тўлқиной Тожиева.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: