12 июнь – “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни”га бағишланган тадбир ташкил этилди
Халқаро меҳнат ташкилоти ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамкорлигида ҳар йили 12 июнь – “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш кунига бағишланган тадбирлар ташкил этилади.
Хусусан, ушбу сана муносабати билан 2022 йилнинг 11 июнь куни Фарғона шаҳар, Оқ Ариқ қишлоғида жойлашган “Хумо” болалар соғломлаштириш оромгоҳида “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни”га бағишланган “Болалар меҳнатига барҳам бериш учун умумий ижтимоий ҳимоя!” шиори остида карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тадбир ўтказилди. Бундай тадбирлар Фарғона вилоятида фаолият юритаётган 7 та стационар болалар соғломлаштириш оромгоҳларида ҳам ташкил этилди.
Ўтказилган тадбирда Фарғона вилояти ҳокимининг туризм ва спорт масалалари бўйича ўринбосари Хуршидбек Ахмедов, Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Расулжон Рахимов, Фарғона шаҳар ҳокими ўринбосари Юсуфжон Юсупов, Вилоят кенгаши ва тармоқ касаба уюшмалари мутахассислари иштирок этдилар.
Ўтказилган тадбирда турли ёшдаги болаларга мазкур сананинг моҳияти интерактив усуллар орқали тушунтириб берилди. Жумладан, тадбир иштирокчиларига Халқаро меҳнат ташкилотининг ташаббусига кўра ҳар йили 12-июнь барча давлатларда Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни сифатида кенг нишонланиши, жорий йил мазкур санага бағишланган тадбирлар бутун дунё бўйлаб “Болалар меҳнатига барҳам бериш учун умумий ижтимоий ҳимоя!” шиори остида ўтказилаётганлиги ҳамда мамлакатимизда бола ҳуқуқларининг таъминланиши тўғрисидаги слайдлар ёрдамида батафсил маълумотлар берилиб, тематик видеороликлар намойиш этилди.
Шунингдек, тадбир дастурига асосан оромгоҳда турли соҳаларда юқори натижаларни қўлга киритиб келаётган соҳа вакиллари билан учрашув ва маҳорат дарслари, қўшиқ ва шеърлар “Болалар меҳнатига бархам бериш учун умумий ижтимоий ҳимоя!” шиори остида расм чизиш танловлари ва спортнинг стол тенниси, шахмат, шашка каби турлари бўйича мусобақалар ўтказилиб, якунда оромгоҳ дам олувчиларининг бадиий чиқишлари ташкил этилди.
Тадбир сўнгида фаол иштирокчилар ва мусобақа ғолиблари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилоят Кенгашининг Дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: