114 нафар «Аёллар дафтари»даги хотин-қизлар ишли бўлди
Қўштепа туманидаги “Fergana Global Textile infinity” корхонасида ўтказилган меҳнат ярмаркасида 114 нафар «Аёллар дафтари»даги ишсиз аёллар ишга жойлашди
Қўштепа туманидаги ишлаш истагида бўлган “Аёллар дафтари” рўйхатига олинган фуқороларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши ҳамкорлигида жорий йил 31 май куни “Fergana Global Textile infinity” корхонасида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.
Мазкур меҳнат ярмаркасида “Fergana Global Textile infinity” корхонасида ишлаш истагида бўлган 251 нафар аёллар иштирок этди.
Туман ҳокими И.Новиков тадбирда иштирок этиб, корхона маъмурияти билан биргаликда ишлаш истагида бўлган хотин-қизларни иш жараёнлари билан таништирди.
Шу куни 114 нафар «Аёллар дафтари»да бўлган хотин-қизлар ишлаш истагини билдириб, улар билан меҳнат шартномалари тузилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: