2019 йил якуни ва 2020 йилда амалга ошириладиган ишлар бўйича йиғилиш ўтказилди
2019 йилнинг 28 декабрь куни Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг катта мажлислар залида бирлашма Кенгаши ходимлари, Республика Кенгашларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, туман, шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари вакиллари иштирокида йилнинг сарҳисоби бўйича тантанали йиғилиш ташкил этилди. Йиғилишда Ўзбекистон Энергетика ходимлари Республика Кенгаши раиси Қ.Қирғизалиев, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Ф.Қосимов ҳамда Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Э.Нуралиевлар иштирок этдилар. Э.Нуралиев тадбирни очиб, сўзни Республика Кенгаши раиси Қ.Қирғизалиевга берди. Қ.Қирғизалиев ўз сўзида Республикада ҳар жабхада амалга оширилаётган ишлар, 2019 йилда касаба уюшмалари томонидан ишчи ҳодимлар ҳамда меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ҳимояси бўйича олиб борган ижобий ишлари ҳақида гапириб ўтди. Сўз якунида, барча касаба уюшмалари ташкилотлари ходимларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Қ.М.Рафиқовнинг янги йил табригини етказди. Вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Қосимов вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан аҳолининг кам таъминланган қатламларини, нуроний ва якка ёлғиз кексаларни моддий ва маънавий қўллаб-қуватлашда бир қатор ижобий ишлар қилинганлиги ҳақида гапириб ўтди. Йиғилиш якунида касаба уюшмалари ишларида фаол иштирок этган ходимларга “Фаҳрий ёрлиқ”лар ҳамда Федерация Кенгашининг янги йил совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: