ҲАР БИР КУН МАРОҚЛИ
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилоят кенгаши томонидан “Қўқон” болалар оромгоҳида тадбир ташкил этилди.
Тадбир доирасида оромгоҳда ҳордиқ чиқараётган ўғил-қизлар ўртасида расм чизиш, стол тенниси, шашка бўйича спорт мусобақалари ўтказилди.
Ҳозирда оромгоҳда 300 нафар ўғил-қиз мароқли ҳордиқ чиқармоқда. Уларнинг мазмунли дам олишлари учун оромгоҳда барча шароитлар яратилган. Бу ерда болажонлар учун футбол, сузиш, шахмат, шашка, стол тенниси, моҳир қўллар, рус ва инглиз тили тўгараклари ташкил этилган.
Сана муносабати билан ташкил этилган тадбир болажонларнинг билимларини бойитишга хизмат қилиши билан аҳамиятли бўлди.
— Спорт жон-у дилим. Айниқса, сузиш ва стол тенниси билан мунтазам шуғулланиб келаман. Бугун оромгоҳда ўтказилган стол тенниси мусобақасида 1-ўринни эгаллаб, ғолиб бўлдим, — дейди Салоҳиддин Абдумуталов.
Мусобақада иштирок этиб, 1-, 2- ва 3-ўринни эгаллаган ғолибларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилоят кенгаши томонидан китоблар тўплами ва эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: