ҲАР БИР КУН МАРОҚЛИ ЎТМОҚДА
Аввал хабар берганимиздек, Тожикистондан келган 50 нафар ўғил-қизлар Бешариқ туманидаги сўлим “Товул” болалар оромгоҳида мароқли ҳордиқ чиқармоқдалар.
Тожикистонлик болажонларни кўнгилли дам олдириш мақсадида вилоят бўйлаб саёҳатларга олиб бориш ҳам режалаштирилган эди.
Бугун болажонлар Худоёрхон Ўрдаси меъморий ёдгорлиги, Қўқон ўлкашунослик музейига ташриф буюрдилар.
Саёҳат давомида болажонлар кўп йиллик тарихни ўзида акс эттирувчи маданий меърос объектларни, ноёб экспонатлар ва бошқа кўргазмалар ҳамда Қўқонда яшаб ўтган улуғ алломалар ҳаёти ва ижоди билан яқиндан танишдилар.
— Бугунги саёҳатимиз таассуротларга бой бўлди, — дейди Тожикистондан келган Омадбек Чўриев. — Қўқон шаҳрини телевизор орқали кўргандим. Мана бугун бу қадимий шаҳарни ўз кўзим билан кўрдим.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: