Қўштепалик фаоллар аниқланди
Қўштепа туманида “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги” байрамига бағишлаб ўтказилаётган байрам тадбирлари давом этмоқда.
Тумандаги “Шодлик” тадбирлар уйида ўтказилган тадбир ҳам ўзгача руҳда кўтаринки кайфиятда, файзли дастурхон атрофида ташкилланди.
Байрам тадбирида туман ҳокими Илёсбек Новиков, сектор раҳбарлари ҳамда туман фаоллари иштирок этди.
Тадбир давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан хотин-қизлар муаммоларини тизимли ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишларида фаол, жонкуяр ходимларни тақдирлаш мақсадида ташкил этилган танловлар ғолиблари – “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” – “Шомирза” маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Дилфуза Шокирова, “Энг яхши маҳалла раиси” – Эшонгузар маҳалла фуқаролар йиғини раиси Давронбек Исақов, “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси” – “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Даврон Ҳамролиев, “Энг яхши ёшлар етакчиси” – “Йўлдошобод” маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Элмуроджон Абдухамидов, “Энг намунали иш берувчи аёл” – “Ҳалқобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи якка тартибдаги тадбиркор Комилахон Қодировалар туман босқичида биринчи ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланма олдилар. Уларга димлом ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вилоят Кенгаши Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими бошлиғи Ғанишер Пайзиев ҳам сўз олиб, Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан барча иштирокчиларни ҳамда танлов ғолибларини қизғин муборакбод этди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: