ҚЎШИМЧА ҲАҚ НЕГА ТЎЛАНМАГАН?
Фарғона вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг бир қатор ходимлари ўз ҳақ-ҳуқуқларини тиклаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг вилоят кенгашига мурожаат қилдилар.
Масала мутасаддилар томонидан атрофлича ўрганилганда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломалиги хизмати вилоят бошқармаси коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган ходимларнинг 2021 йил сентябрь, октябрь, ноябрь ва декабрь ойлари учун олти фоизли қўшимча рағбатлантириш тўловларини бермагани ойдинлашди.
Ҳуқуқшунослар томонидан ходимларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вилоят бошқармаси бошлиғи Э.Маликовга мазкур масала юзасидан кўрсатма хати юборди. Натижада 6 нафар ишчи-ходимга жами 14 миллион 356 минг сўм тўлаб берилади. Аммо қолганларга қўшимча тўловлар тўлаб берилмади.
Шундан сўнг иш судга оширилди. Суднинг тегишли қарори билан врач-эпидемиолог Ғанижон Абдуллаевга 14 миллион 483 минг сўм, эпидемиолог врач ёрдамчиси Ҳакимжон Неъматовга 10 миллион 219 минг сўм, эпидемиолог врач ёрдамчиси Алишер Мадалиевга 9 миллион 666 минг сўм, Коммунал гигиена бўлими врачи ёрдамчиси Шерали Маматовга 3 миллион 105 минг сўм миқдорида маблағ ундириб берилди.
Зафаржон ҚУРБОНОВ,
Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Фарғона вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: