Қурилиш соҳаси ходимлари касб байрамлари арафасида Хоразмга саёҳатга йўл олдилар
Халқимизнинг ҳаёт сифати ва даражасини оширишда, аҳоли пунктларини қуришда комплекс ёндашув асосида уй-жой, турли бино ва иншоотлар билан бирга ҳудудларда ижтимоий инфратузилма объектлари, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, таълим, тиббиёт ва маданият муассасалари, янги истироҳат боғлари ва хиёбонлар, фавворалар, болалар майдончалари ва спорт масканлари бунёд этилаётганинида, албатта, қурувчиларнинг залворли меҳнатлари катта.
Маълумки, давлатимиз раҳбари томонидан қурувчиларга ҳам катта эътибор кўрсатилмоқда. Хусусан, Юртбошимизнинг 2017 йил 7 августдаги Фармонларига асосан 2017 йилдан бошлаб август ойининг иккинчи якшанба куни «Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни» сифатида кенг нишонлаб келинмоқда.
Байрам арафасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ташкил этилган Республикамизнинг турли диққатга сазовор жойларига уюштирилаётган саёҳатларга бугун вилоятимиздаги қурилиш ташкилот-корхоналарида меҳнат қилаётган 53 нафар юртдошларимиз Хоразм вилоятига Марғилон шаҳридаги темир йўл вокзалидан кузатиб қўйилди.
Саёҳатчилар Хоразмнинг тарихий қадамжолари, зиёратгоҳ ва обидалари билан яқиндан танишиб, Фарғонага қайтиш давомида Тошкент шаҳрида ҳам бўлиб, Пойтахтнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат қиладилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: