Қопда картошка етиштираётган қувасойликлар
Давлатимиз раҳбарининг топшириғига кўра мамлакатимизда кооперация усулида тадбиркорлик фаолиятини оммалаштириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Фарғона вилоятида ҳам 60 та кооперативлар ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, бугун уларнинг сони 48 тага етди. Ташкил этилаётган кооперативларда минглаб юртдошларимизнинг бандлиги таъминланмоқда.
Кооперация усулида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва оммалаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш мақсадида Фарғона вилоятига бириктирилган Давлат муассасалари ва жамаот хизмати ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси ўринбосари А.Салихов ва уюшманинг вилоят кенгаши раиси Э.Нуралиевлар Қувасой шаҳрида бўлиб, бу борада олиб борилаётган ишлар кўлами билан танишдилар.
Исмоилжон Саидов ташаббуси билан ташкил этилган “Хувайдо томорқа” ишлаб чиқариш кооперативида 30 нафар хотин-қизлар жам бўлиб ўз ҳовлиларида қопларга картошка экиб, рўзғорларини озиқ-овқат билан таъминлаш ҳамда озиқ-овқат хафсизлигининг олдини олиш ишларига катта ҳисса қўшаётгани кўрган масъуллар бу тажрибани бошқа ҳудудларда ҳам оммалаштириш кераклигини таъкидладилар.
Миришкорларнинг айтишича, қоп остига 20-25 см.да табиий ўғитлар билан аралаштирилган тупроқ солиниб, 2-3 дона картошка уруғи экилади. Ёз ойларида тез-тез сув сочиб, суғориб турилади. Картошка униб чиққан сари, қоп ўғит билан тўлиб боради. Қоп тўлгач, картошка табиий ҳолатда пишади. Натижада бир қоп ўғит ичидан 20-25 килограммгача ҳосил олинади.
Ҳа, “Излаган имкон топади”, деб шунга айтсалар керак-да. Кўп қаватли уйлардаги аҳоли вакиллари девор тагида озгина ерда ҳам қопда картошка етиштириб, яхшигина дароматга эга бўлмоқдалар. Қувасойлик ишбилгичларнинг шижоати, янгиликка бўлган интилиши қувонарли, албатта.
Шоҳсултон Тўхтаматов,
журналист.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: