Қизғин мунозараларга бой бўлди
Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият Институтининг Фарғона минтақавий филиалида 2021-2023 йиллар учун тузилган Жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида филиал директори Давлатбек Ҳимматов ҳамда касаба уюшма қўмитаси раиси Раҳматжон Қўзибоев меҳнат жамоаси олдида ҳисобот бердилар. Шунингдек, жамоа шартномаси бажарилишини назорат қилувчи комиссиянинг далолатномаси ўқиб эшиттирилди.
Иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси ҳисоботлари тинглангач, Жамоа шартномасининг бажарилиши бўйича Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият Институтининг Фарғона минтақавий филиалида олиб борилган ишлар қониқарли деб баҳоланди.
Шундан сўнг ходимлар томонидан Жамоа шартномасига 2022 йил қўшича ва ўзгартиришлар киритиш бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар. Меҳнат жамоасининг таклифлари бўйича Жамоа шартномасига киритиладиган қўшимча ва ўзгартиришлар лойиҳаси муҳокама қилинди ва тасдиқланди.
Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси меҳнат ҳуқуқ инспектори А.Саидов, Ўзбекистон Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Фарғона вилояти масъул ташкилотчиси М.Акрамова, вилоят бирлашган қўмитаси мутахассиси Х.Ғофуровалар иштирок этдилар.
Қизғин мунозараларга бой тарзда ўтган йиғилиш якунида фахрий устозлар ҳамда фаол ходимлар касаба уюшмаси вилоят бирлашган қўмитасининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: