Қадамжойлик 20 нафар меҳнат фахрийлари Фарғонада ўз саломатликларини тиклашди
Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши ташаббуси билан қирғизистонлик 20 нафар меҳнат фахрийлари Чимён қишлоғидаги «Темирйўлчи» сиҳатгоҳида ўз саломатликларини тилашди.
Қирғизистонлик фахрийлар сиҳатгоҳда бепул дам олиш билан бирга, соғломлаштириш муолажаларини ҳам қабул қилишди.
12 кун Фарғонанинг мафтункор табиати қўйнида дам олган меҳнат фахрийлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши ҳамда Фарғона тумани ҳокимлиги вакиллари иштирокида ўз юртларига кузатиб қўйилди.
Ўзбекона урф-одатга кўра меҳмонларга эсдалик совғалари топширилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: