Қадамжойлик 20 нафар меҳнат фахрийлари Фарғонада
Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши ташаббуси билан қирғизистонлик 20 нафар меҳнат фахрийлари саломатликларини тиклашлари учун Чимён қишлоғидаги «Темирйўлчи» сиҳатгоҳига таклиф этилди.
Меҳнат фахрийлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши ҳамда Фарғона тумани ҳокимлиги вакиллари иштирокида катта тантана билан «Водил» чегара-божхона постида кутиб олинди.
Қирғизистонлик фахрийлар сиҳатгоҳда бепул дам олиш билан бирга, соғломлаштириш муолажаларини ҳам қабул қилишади. Шунингдек, Фарғонанинг диққатга сазовор жойларига саёхатлар ҳам уюштирилади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: