“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” лойиҳаси давом этмоқда
Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимида туризмни ривожлантиришга қаратилган “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун республикамизнинг сўлим гўшалари, диққатга сазовор қадамжолари, тарихий шаҳарларига саёҳатлар ташкил этилмоқда.
Хусусан, 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши томонидан 90 нафар касаба уюшмасига аъзо ишчи-ходимлар ҳамда «Аёллар дафтари»га киритилган аёлларнинг кўҳна ва ҳамиша навқирон Хоразм шаҳрига саёҳати ташкил этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: