Янги меҳнат кодекси тарғиботига бағишланди
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти Кенгаши ҳамда меҳнат ҳуқуқ ва техник инспекторлари билан биргаликда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва янги Меҳнат кодексидаги ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида семинар ташкил этилди.
“Бошланғич ташкилотлар касаба уюшмаси фаолиятини Устав талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этиш, ишни режалаштириш”, “Ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва Жамоа шартномалари бандларининг бажарилиши” мавзуларида ўтказилган ўқув семинарида шаҳар-туман кенгашларининг бош ҳисобчилари, бошланғич ташкилот нозирлари ва бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари иштирок этди.
Иштирокчиларга Республика кенгаши бош меҳнат инспектори З.Алиев, вилоят адлия бошкармаси мутахассиси Ш.Толибов, Кенгаш ҳуқуқ инспектори З.Қурбонов ва меҳнат муҳофазаси инспектори Р.Фозиловлар томонидан мавзулар юзасидан тушунтиришлар берилди.
Ўқув семинари якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: