Янги Меҳнат кодекси тарғиботи
Фарғона давлат университетида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши ҳамда университетнинг касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида семинар ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши меҳнат-ҳуқуқ инспектори Феруза Абдуллажонова, университетнинг профессор-ўқитувчилари, ишчи-ходимлари ҳамда талаба – ёшлар иштирок этди.
Семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши меҳнат-ҳуқуқ инспектори Феруза Абдуллажонова томонидан янги Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси ҳақида, шунингдек, фуқаро ва меҳнат муҳофазаси хавфсизлиги, тиббий ва техноген фавқулодда вазиятларда биринчи навбатда амалга ошириладиган ҳаракатлар кетма-кетликлари бўйича иштирокчиларга батафсил маълумотлар берилди.
Семинар иштирокчилари маърузачилардан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: