ЯНГИ МЕҲНАТ КОДЕКСИ ТАЛАБЛАРИ АСОСИДА
“Fargona avtomarkaz” МЧЖда Жамоа шартномасининг 2022 йилдаги ижроси юзасидан меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ташкил этилди. Унда МЧЖ директори Б.Акбаров, касаба уюшмаси қўмитаси раиси С.Михель, “Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси Республика кенгашининг Фарғона вилояти кенгаши раиси Т.Ҳомидов ва ишчи-ходимлар иштирок этдилар.
Йиғилишда сўзга чиққан касаба уюшмаси қўмитаси раиси С.Михель 2022 йилда эришган ютуқлар, амалга оширилган ишлар ва келажакдаги иқтиқболли режалар хусусида сўз юритди.
Тингланган ҳисоботлар ва маърузалар инобатга олиниб, 2022 йилда Жамоа шартномаси бажарилиши қониқарли деб топилди ҳамда 2022-2025 йиллар учун тузилган Жамоа шартномасига янги Меҳнат кодекси талаблари асосида қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиб тасдиқланди.
Йиғилиш якунида Халқаро хотин-қизлар байрами билан ташкилотдаги хотин-қизлар табрикланиб, уларга эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: