Юртимизнинг диққатга сазовор жойларига саёхат
Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилоят Кенгашига қарашли “Кварц” АЖ бошланғич касаба уюшма қўмитаси томонидан «Кварц» акциядорлик жамиятида узоқ йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келаётган 47 нафар ишчи-ходимлар Бухоро, Самарқанд, Тошкент шаҳарларига беш кунлик саёхатга юборилди.
Саёхат Бухоро шаҳридан бошланиб, Бухоро бўйлаб саёҳат юқори малакали гидлар томонидан тарихий-маданий обидалар, Исмоил Самоний мақбараси, Ситораи Моҳи Хосса, Баховуддин Накшбандий зиёратгоҳи, Арк қўрғони, Масжиди Калон, Минораи Калон, Мир Араб мадрасаси, Лаби ҳовуз мажмуаси ҳамда шаҳарда сўнгги йилларда амалга оширилган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан таништирилди. Саёхат давом этмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: