Эҳтиром ифодаси
Юртимиз тараққиётида хотин-қизлар муҳим ўрин ва мавқега эга. Бугунги кунда аёллар ижтимоий-маънавий, сиёсий-иқтисодий ҳаётнинг барча соҳаларида, хусусан, давлат бошқаруви ва вакиллик органларида, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, фермерлик, соғлиқни сақлаш, таълим-тарбия, маданият ва бошқа ижтимоий соҳаларда самарали меҳнат қилмоқдалар.
Хусусан, мамлакатимизда барча хотин-қизларни муаммоларини уйма-уй юриб аниқлаб, унга ижобий ечим топишда маҳаллаларда фаолият юритаётган хотин-қизлар фаоллари ҳам юритимиз ривожи йўлида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар.
Байрам арафасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши томонидан бир гуруҳ хотин-қизлар фаоллари Хоразм шаҳрига саёҳатга юборилди.
Опа-сингилларимиз байрамни қадимий ва кўҳна Хоразмда нишонлашади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: