ШАРАФЛИ КАСБ ЭГАЛАРИ ШАРАФЛАНДИ
Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти кенгаши томонидан тизимда меҳнат қилиб келаётган фидойи касб эгаларига эҳтиром кўрсатилди.
Тадбирда сўз олган Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти кенгаши раиси Шоҳидахон Каримова ҳамшираларни касб байрами билан табриклаб, давлатимиз томонидан аҳоли саломатлигини сақлашга қаратилаётган эътибор ва тиббиёт соҳасини кенг ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ўз самарасини бераётганлигига алоҳида тўхталиб ўтди.
Тадбир асноси аҳоли саломатлигини сақлаш йўлида фидокорона меҳнат қилиб келаётган бир қатор оқ либос соҳибаларига тармоқ касаба уюшмасининг эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: