Шарафли касб эгалари доимо эъзозда
Ўқитувчи, аввало, жамиятнинг пешқадами, зиёли шахси. Шу жиҳатдан ҳам у доимо элнинг кўз ўнгида, диққат-эътиборида туради.
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Данғара туман кенгаши томонидан 1 октябр — Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
Ушбу байрам шодиёнасига таълим муассасаларида меҳнат қилиб келаётган 300 нафардан ортиқ ўқитувчи ва мураббийлар, нуронийлар сафида бўлган фахрий устозлар таклиф этилди.
— Бугун чин маънода шарафли касб эгалари қадр топмоқда, — дейди 30 йилдан ортиқ мактабда ўғил-қизларга она тили ва адабиёт фанидан сабоқ берган Муқаддасхон Маматқулова. — Бугун таълим соҳасида меҳнат қилаётган шогирдларимга ҳавасим келади. Президентимизнинг эътибори туфайли уларнинг қадри ва обрўйи янада юксалмоқда. Таълим ходимларига яратилаётган шароитларни кўриб, яна ўқитувчи бўлиб ишлагинг келади.
Байрам асноси таълим соҳасида намунали фаолият юритиб келаётган ўқитувчи ва мураббийларга тармоқ касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Мирзажон Қурбонов,
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Данғара туман кенгаши раиси.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: