Хотин-қизлар муаммолари чуқур ўрганилмоқда
Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари, Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Фарғона вилоят штаби раҳбари Абдуғаппор Салиҳов ҳамда вилоят Ишчи гуруҳи аъзолари туман ва шаҳарлардаги маҳаллаларда уйма-уй юриб, ёрдамга муҳтож хотин-қизларни аниқлаш ҳамда уларни «Аёллар дафтари»га киритиш йўналишларидаги ишлар сифатини ўргандилар.
Хусусан, Фарғона тумани ва Фарғона шаҳрида хотин-қизлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилди.
Мулоқотлар жараёнида «Аёллар дафтари» тизимининг 4-босқичида мазкур рўйхатга киритилган ҳар бир хотин-қизга комплекс амалий ёрдамлар кўрсатилиши, оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш, тадбиркорликка жалб этиш, уй шароитида касаначилик усулида ўз-ўзини банд қилиш ишларига кўмаклашиш орқали эҳтиёжманд хотин қизларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш борасида амалга ошириладиган ишлар ҳусусида тушунтиришлар берилди.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, бугунги кунда вилоятдаги барча маҳаллаларда Ишчи гуруҳлар тузилган бўлиб, Ишчи гуруҳ аъзолари хонадонма-хонадон юриб, хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини чуқур ўрганмоқдалар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: