Хотин-қизларнинг молиявий саводхонлиги оширилмоқда
Фарғона шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказда хотин-қизларнинг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича тренинг ва давра суҳбати ўтказилди
АЖ «Халқ банки» Фарғона вилояти филиали, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тренингда “Аёллар дафтари”га киритилган, тадбиркорликни яқинда бошлаган аёллар, хотин-қизлар иштирок этди.
Молиявий саводхонликнинг асосий йўналишларидан ташқари, тадбиркорликни бошлаётган аёлларга яратилаётган шарт-шароитлар батафсиль тушунтирилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти кенгаши масъул ташкилотчиси Расулжон Раҳимов томонидан «Аёллар дафтари» ва кооперация усулида тадбиркорликни ривожлантириш борасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши томонидан олиб борилаётган амалий ишлар алоҳида таъкидланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: